Португалиядаги телерадиокомпаниянинг 50 терабайтлик корпоратив маълумотлари хакерлар томонидан ўғирланди
Фото: Архив сурат
Португалиядаги энг машҳур газеталаридан бири «Expresso» ва мамлакатдаги энг йирик «Impresa» медиа гуруҳига тегишли «SIC» телерадиокомпаниясининг веб-сайтларига кириш имкони чекланган.
«Lapsus$» номли хакерлар гуруҳи ушбу нашрларга киберҳужум уюштириб 50 терабайтлик корпоратив маълумотларини ўғирлаганликларини маълум қилган.
Маълумот ўрнида ўтган ой худди шу гуруҳ Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтларини бузиб кириб, бир нечта тизимларни жумладан, рақамли эмлаш сертификатларини бериш тизимини қўлга киритишган.
Бу ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг