Португалия ҳаво қатновидаги чекловларни 16 майга қадар узайтиради

01:37 02 Май 2021 Дунё
1257 0

Португалия коронавирус тарқалиши туфайли ёмон эпидемиологик вазиятга эга бир қатор мамлакатлардан ҳаво қатновларидаги чекловларни 16 майга қадар узайтирди.

Бу ҳақда маҳаллий ОAВ мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Унга кўра, сўнгги 14 кун ичида кунига 100 минг аҳолига 500 дан ортиқ янги ҳолат аниқланган давлатлардан, шу жумладан, Жанубий Aфрика Республикаси, Бразилия ва Ҳиндистондан Португалияга кириш тўхтатилди.

Бундай давлатларнинг фуқаролари Португалия ҳудудига фақат саноат зарурати туғилганда ёки тиббий сабабларга кўра киришлари мумкин. Улар мамлакатга кириб келиши билан икки ҳафталик карантиндан ўтишлари шарт.

Шунингдек, узрли сабабларга кўра 100 минг аҳолига камида 150 янги касаллик қайд этилаётган мамлакатлар фуқаролари Португалияга киришлари мумкин. Барча йўловчилар келишидан 72 соат олдин коронавирусга тестдан ўтган бўлиши ва унда касаллик аниқланмаган бўлиши шарт. Истиснолар фақат икки ёшгача бўлган болалар учун қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер