Помпео Хитойга қарши коалиция тузмоқчи
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Лондонга бўлган ташрифи чоғида Хитой Коммунистик Партияси ҳақида танқидий фикрлар билдирди ва мамлакат раҳбариятининг коронавирус пандемиясига муносабатини «кечириб бўлмас хато» деб атади. Шу билан бирга у Хитойнинг Гонконг борасидаги сиёсатини ҳам қоралади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан суҳбатда Помпео Ғарб ва Хитой ўртасидаги зиддиятлар ҳақида суҳбатлашди. Ўз нутқида Помпео эркинлик ва демократияни англайдиган ҳар бир давлатни Хитой хатарига қарши туришга чақирди.
"Умид қиламанки, Хитой хатарига қарши тура оладиган коалиция туза оламиз,ʼʼ деди Помпео.
Бир неча кун аввал Хитойнинг Буюк Британиядаги элчиси Қиролликни икки томонлама муносабатларни бузмасликка чақирган. Агарда муносабатлар бузилса, Буюк Британия бунга жавоб беришга тайёр туриши кераклигини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг