Помидорни асаларилар чанглатмоқда

12:25 09 Февраль 2021 Иқтисодиёт
947 0

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ташкил этилган “Nektar agro” МЧЖга қарашли 2 гектар майдондаги иссиқхонада парваришланаётган помидор ҳосили йиғишга тайёр ҳолга келди.

— Кўчат гидропоника усулида парваришланади, — дейди иш юритувчи Маъруфжон Валиев. — Экинларни суғориш ва минерал озуқа билан таъминлаш махсус мослама орқали бажарилади. 20 нафар ишчиларимиз айни пайтда ҳосилни йиғиш билан банд.

Муҳим жиҳати, кўчат гуллаганда уни чанглатиш табиий равишда амалда оширилмоқда. Бунинг учун хориждан асаларилар олиб келинди. Улар, гарчи, бир ой умр кечирса-да, корхона учун катта даромад манбаини яратишга улгурадилар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер