«Полвонтош» обод маҳаллага айланмоқда

14:08 02 Февраль 2022 Жамият
698 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада 72 та маҳалла шароити оғир ҳудуд, деб баҳоланди. Ҳозирда уларда инфратузилмани яхшилаш, фуқароларни доимий даромад манбаига йўналтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Марҳамат туманидаги 8 та маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бугун авж паллада.

— Биргина «Полвонтош» маҳалласининг ўзида 5 кмдан иборат ички йўлларни шағаллаш, 2,5 км масофага ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди, — дейди туман ҳокими ўринбосари Исроил Тешабоев. — Бундан ташқари ҳудудда электр энергияси таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида янги трансформатор ўрнатилиб, 47 та эски симёғочлар янгисига алмаштириляпти.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги ҳар бир оила ижтимоий-иқтисодий аҳволи атрофлича ўрганилиб, зарур ҳолларда даромадга йўналтириш ишлари ҳам ташкил этилмоқда. Натижада аксарият ишсиз фуқаролар доимий иш жойи билан таъминланаётган бўлса, баъзи маҳалладошлар уй шароитида маблағ ишлаб топиш кўникмасига эга бўляпти.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер