Польша расмийлари мамлакат ҳудудида АҚШ ядровий қуролини жойлаштириш масаласини муҳокама қилади
Фото: Reuters
Польша бош вазири Доналд Туск ва мамлакат президенти Анжей Дуда яқин орада мамлакат ҳудудига Америка ядровий қуролини жойлаштириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Польша президенти девони давлат котиби Малгожата Папроская маълум қилди.
«Учрашув, эҳтимол, яқин орада бўлиб ўтади. Жаноб Бош вазир бундай учрашув ҳақида гапирди, жаноб Президент бунга аниқ жавоб берди», дейди расмий.
Аввалроқ, Дуда Польша ўз ҳудудида АҚШ ядровий қуролини жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг