Покистон ёшларининг Ўзбекистонга қизиқиш ортмоқда

08:19 28 Июль 2020 Сиёсат
895 0

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида Ўзбекистон туристик маълумотлари маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «VIAS International Uzbekistan» онлайн-тренинг машғулотлари иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Дипломатлар тренингни муваффақиятли тамомлаган Амне Эджаз ва Яшаф Надимни тақдирлашди.

Маросимда, шунингдек, «Ўзбекистонга хуш келибсиз» видеоролиги намойиши ва республиканинг тарихий-маданий мероси ҳамда туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирда покистонлик ёшлар ўзбекистонлик тенгқурлари билан ўзаро алоқа ўрнатиш, турли соҳаларда билим ва тажриба алмашиш, илм-фан ривожи, хусусан, ахборот-коммуникациялари соҳасида Ўзбекистон – Покистон муносабатларини мустаҳкамлашларини қайд этди.

Ўз навбатида, покистонлик ёшлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги босқичи, Ўзбекистон мутафаккирлари ва олимларининг муқаддас Ислом дини ривожидаги ўрни, Ўзбекистоннинг соф Ислом дини ақидаларига содиқлигини таъкидлади.

Онлайн машғулотда икки мамлакат ёшлари келгусида ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай имкониятдан фойдаланишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер