Покистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

11:05 17 Июль 2021 Иқтисодиёт
1190 0

Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон ҳукуматининг минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида Туризм масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги.

Мазкур ҳужжат иккала мамлакат ўртасида туристик алмашинувни ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш, туризм индустрияси вакилларининг тўғридан–тўғри мулоқотини кенгайтириш, ўзаро инфо-турлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, туризмнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер