Пойтахтимиз туманларида жойлашган 50 та референдум участкасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилган
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумида овоз бериш жараёнлари бошланганлиги муносабати билан ўтказилган брифингда шу ҳақида маълум қилинди.
Таъкидланганидек, жорий йилги референдумда овоз бериш жараёнини Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача референдум участкасида ўрнатилган видеокамералар орқали амалга оширилаётган видео-трансляциядан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имконияти яратилганлиги қайд этилди.
"Референдум ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ комиссиясининг тавсиясига биноан, пойтахтимиз туманларида жойлашган элликта референдум участкасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилган" деди МСК Раиси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг