Тошкентда янги йўл белгилари ўрнатилмоқда

14:42 27 Сентябр 2018 Жамият
3216 0

Светофорнинг қизил чироғига, барча йўл ҳаракати иштирокчиларини ўтказиб юборган ҳолда ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белгиси ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида белгилар қуйидаги чорраҳаларда ўрнатилади:
1) Фурқат – Ислом Каримов чорраҳаси
2) Афросиёб – Бешёғоч кўчалари чорраҳаси
3) Фаробий – ТҲАЙ кўчалари чорраҳаси
4) Шароф Рашидов – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳаси
5) Шароф Рашидов – Навоий кўчалари чорраҳаси
6) Навоий – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
7) Осиё – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
8) Осиё – Оққўрғон кўчалари чорраҳаси
9) Мирзо-Улуғбек – Паркент кўчалари чорраҳаси
10) Ислом Каримов – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
11) Қатортол – Муқимий кўчалари чорраҳаси
12) Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳаси
13) Чилонзор – КҲАЙ кўчалари чорраҳаси
14) Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳаси
15) Талабалар – Қамарнисо кўчалари чорраҳаси
16) Беруний – Сақичмон кўчалари чорраҳаси
17) КҲАЙ – Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳаси
18) КҲАЙ – Қатортол кўчалари чорраҳаси
19) КҲАЙ – Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси
20) КҲАЙ – Беруний кўчалари чорраҳаси
21) Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳаси
22) Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳаси

Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда транспорт ўтказувчанлигини ошириш учун жорий этилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳаракат иштирокчиларига (пиёдаларни ҳам) йўл берган ҳолда светофорнинг қизил чироғига ҳам фақатгина ўнга бурилиш мумкин. Лекин, ҳаракат давомида бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдирилмаслиги шарт. Бу йўл белгиси ўрнатилган чорраҳалардаги видео-камералар томонидан светофорнинг қизил чироғига бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл берган ҳолда ўнгга бурилиш қоидабузарлик сифатида қайд этилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер