Пойтахт ҳокимлиги электр энергияси истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт электр энергияси истеъмолчиларига тизимдаги туман электр таъминоти корхоналари учун қўшимча янги телефон рақамлари бириктирилганини маълум қилди.
Эндиликда, истеъмолчилар, электр энергияси таъминотида авария ҳолатлари юзага келганда туман электр таъминоти корхоналарининг қуйидаги телефон рақамлари орқали тўғридан-тўғри уланиб, вазиятга ойдинлик киритишлари мумкин бўлади:
Юнусобод тумани 71 200-01-32;
Олмазор тумани 71 200-01-36;
Учтепа тумани 71 200-02-40;
Шайхонтоҳур тумани 71 200-01-46;
Миробод тумани 71 200-01-47;
Сергели тумани 71 200-01-38;
Мирзо Улуғбек тумани 71 200-01-39;
Чилонзор тумани 71 200-01-42;
Яккасарой тумани 71 200-01-52;
Бектемир тумани 71 200-01-49;
Яшнобод тумани 71 200-01-48.
“Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Сall-марказининг 1154 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали барча электр энергияси истеъмолчилари ўзларининг шикоят, мурожаат ва таклифларини билдиришлари мумкин”, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг