Пойтахт ҳокимияти аёлларга алоҳида эҳтиром кўрсатди

18:45 07 Март 2019 Жамият
2095 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Кунни чиройли гуллар, хуш табассум ва эзгу тилаклар билан кутиб олиш, ўтказиш нақадар қувончли. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизнинг хотин-қизлари учун шундай муҳитни яратишга ҳаракат қилди”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокимлиги маъмурияти ташаббуси билан эрта тонгдан кўчаларда, метро бекатларида ҳар битта аёлга байрам совғаси сифатида гул улашилган, 8 рақами акс этган кўкрак нишони тақдим этилган ва эзгу тилаклар билдирган. Муҳтарама аёллар, мунис опа-сингилларимизнинг гуллар билан қарши олиниши ва байрам тилаклари билдирилиши хотин-қизларимизга байрамона кайфиятни ҳадя қилгани аниқ.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ходималари ҳам байрам билан қутланиб, барча тумандаги соҳа вакилаларига жами 3800 та байрам совғаси топширилган.

Бундан ташқари, пойтахт ҳокимлиги мутасаддилари нуроний онахонлар ва меҳнат фахрийларини айём билан табриклашган.

“Меҳрибон, куйинчак, оқила, муштипар, севимли, гўзал… Аёлларимиз шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди.

Аёл муҳаббатдан куч олади, эътибордан юксалади, ғамхўрларга суянади, эъзоздан бахт топади. Аёл борки, муҳаббат бор, бахт, гўзаллик, нафосат барқарор. Байрамингиз муборак, азиз оналар, муҳтарама опа-сингиллар!”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати табригида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер