Пневматик қуролни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар зое кетди
Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш қилиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
«Яллама» чегара божхона пост ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилди.
Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, «MERCEDES BENZ VITO» русумли бўлган автотранспорт воситасига юкланган курерлик жўнатмалари орасида ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган 1 дона «STALKER S84» номли пневматик қуроли, 1 дона «QUARTA air strike» номли газ балони ҳамда 1 250 дона ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг