Пляж ва бассейнлар фаолиятига рухсат берилдими?

08:02 14 Июнь 2020 Жамият
1520 0

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига мувофиқ пляжлар фаолиятига «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда, бассейнларга эса фақат «яшил» ҳудудларда рухсат берилган. Бунда бассейн маъмурияти қуйидагиларни таъминлаши лозим:

* бассейн ҳудуди доимий равишда дезинфекция қилиниши;

* ходимларда пирометрлар, антисептик воситалар ва кириш-чиқиш жойларини дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;

* ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши;

* ижтимоий масофани сақлаши;

* қўлларни антисептик воситалар билан зарарсизлантириб туриш;

* сув ичиш учун бир мартали идишлардан ёки 0,5 литр сиғимли идишдаги қадоқланган сувдан фойдаланиш;

* ишлатилган ниқоблар, салфеткалар, қўлқоплар ва бошқа чиқиндиларни очиқ ҳолда қолдирмаслик, махсус чиқинди қутиларига ташлаш;

* ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори, инфекция аломатлари мавжуд ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш;

- қуруқ йўтал, иситма, ўзини нохуш ҳис қилиш ва шу каби аломатлар кузатилса дарҳол «103»га қўнғироқ қилиш талаб этилади;

Шунингдек, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт тадбирлари ўтказилмайди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер