Пиёз етиштиришда 150 тоннагача ҳосил билан янги рекорд ўрнатилди
Бугунги кунда дунёда 4.5 миллион гектар майдонга пиёз экилиши натижасида 92,1 миллион тонна маҳсулот етиштирилмоқда. Ўртача ҳосилдорлик эса, гектаридан 19,3 тоннани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Чорвадор ҚФЙ ҳудудидаги “Жилғалисой шабадаси” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Мирзаев жорий йилда тик қудуқ қазиб, ўз далаларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш натижасида, фермер хўжалиги далаларида ўзи етиштирган маҳаллий пиёз уруғларини экиб, рекорд даражада пиёз етиштиришга эришди. Ҳосил, ҳар гектар майдондан 150 тоннани ташкил этиб, бу борада янги РEКОРД ўрнатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг