"Pirelli" Россияга сармоя киритишни тўхтатади ва заводлари фаолиятини чекламоқда
Архив сурат
Италиянинг автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи "Pirelli" компанияси Россиядаги заводлари фаолиятини чекламоқда, шунингдек, мамлакатга инвестицияларни тўхтатмоқда.
"Pirelli“ матбуот хизмати хабарига кўра, Россиянинг Украина бошлаган «махсус ҳарбий операцияси» фонида компания раҳбарияти ана шундай қарор қабул қилган.
«Россиядаги инвестициялар, хавфсиз инвестициялар бундан мустасно тўхтатилади. Заводларнинг иши эса аста-секин ходимларнинг иш ҳақи ва ижтимоий хизматларини молиялаштиришни таъминлаш учун зарур бўлган фаолият билан чекланади», дейилади баёнотда.
Компания Украинадаги вазиятнинг ривожланишини кузатиб бориш учун инқироз қўмитасини тузган. Шунингдек, унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган чораларни ҳам тайёрламоқда.
Аввалроқ, Франциянинг шиналари ишлаб чиқарувчи "Michelin"
компанияси ҳам Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатган эди. Худди шундай қарор Япониянинг "Bridgestone" компанияси томонидан ҳам қабул қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг