Пентагон раҳбари Эронга қарши энг шиддатли зарбалар берилишини эълон қилди

21:05 10 Март 2026 Дунё
626 0

Сешанба куни (10 март) АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши амалиёти доирасида энг шиддатли зарбалар берилади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет маълум қилди, унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирмоқда.

«Бугун биз Эрон ҳудуди бўйлаб яна энг шиддатли зарбаларни берамиз: энг кўп миқдордаги қирувчилар, бомбардимончилар ва зарбалар; разведка маълумотлари эса янада аниқроқ ва яхшироқ», — деб таъкидлади у.

Хегсетнинг билдиришича, АҚШ ҳарбийлари ўтган сутка давомида Эрон томонидан йўлланган ракета зарбалари сони америка-исроил операцияси бошланганидан бери энг кам миқдорда бўлганини қайд этишган.

Пентагон раҳбари, шунингдек, Ҳўрмуз бўғози орқали танкерлар ва бошқа кемаларни кузатиб бориш (конвой) бўйича операциялар ўтказиш зарурати туғилган тақдирда ҳам, АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар кўламини кенгайтиришни режалаштирмаётганини урғулади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер