Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза бериш хизмати ишга туширилди

17:12 04 Январь 2024 Жамият
673 0

Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.

Онлайн хизматдан фойдаланиш имкониятлари бўлмаган фуқаролар қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер