Педагогнинг мақоми янада оширилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб мажлисда депутатлар «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқяптилар.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғишларида тегишли вазирлик-идоралар вакиллари, соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан моддама-модда кўрилди, такомиллаштирилди ва қатор муҳим ўзгартиришлар киритилиб, маромига етказилди.
Қонун лойиҳасида педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар фаолиятининг асосий кафолатлари, уларнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг