Педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар 12 кунлик дам олиш масканларига юборилади

10:22 31 Июль 2025 Жамият
340 0

Ҳукумат қарори (474-сон, 29.07.2025 й.) билан «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Низомга кўра, масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амалга оширилиши белгиланган.

Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь май ойларида;
  • иқтидорли ўқувчилар учун – июнь август ойларида.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда масканларга дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади. Мазкур комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.

Дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олиниши белгиланган:

  • халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
  • ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
  • хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
  • асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
  • республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
  • олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
  • асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер