Павел Дуров Францияда қамалди
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбойжондан Парижга ўз шахсий самолётида қўнганида аэропортда қўлга олинган.
Уни ҳуқуқ тартибот органлари Дуровни "наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик"да айбламоқда. Бунга сабаб қилиб Мессенжерда модерация йўқлиги ва қонунни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликдан бош тортгани кўрсатилмоқда.
Дуровга нисбатан бир қатор айбловлар илгари сурилган ва Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса у 20 йилга қамалиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг