Паст кучланишли ва электр узатиш тармоқларда модернизация, реконструкция қилиш ҳамда янгидан қуриш ҳолати ўрганилди
Жорий йил якунига кўра Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан энергетика объектларида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида электр қурилмаларининг техник ҳолати ҳамда уларни ишлатишда хавфсизликни таъминланиши бўйича доимий назорат ишларини олиб бормоқда. Хусусан:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхоналари томонидан режага асосан мукаммал таъмирланиши лозим бўлган 97 та 35-110 кВли трансформатор, 10 минг 157 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пункти, 414 та 35-110 кВли ўчиргичлар ҳамда 29 556,2 км узунликдаги 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ўтказилди.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудлардаги паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгидан қуриш бўйича тузилган дастурларга кўра 665 та 6-10/0,4 кВ трансформатор пункти ҳамда 2 549,9 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқларида модернизация, реконструкция қилиш ва янгидан қуриш ишлар бажарилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг