Паст Дарғомда ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

16:11 27 Май 2022 Жамият
761 0

Фото: Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятида ички истеъмол бозорининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш юзасидан 2022 йилга мўлжалланган лойиҳалар амалиётга йўналтирилмоқда.

Паст Дарғом туманидаги Камолот маҳалласида барпо этилаётган корхона шулар сирасига киради. «Хуршида Усмонова ширинликлари» МЧЖ томонидан барпо этилаётган корхона томонидан пахта техник чигити, соя, кунгабоқар сингари мойли экинлар уруғлари саноат асосида қайта ишланиб, экспортбоп ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

— Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ доллари бўлиб, айни кунларда Туркия, Хитой ва Россиядан келтирилган замонавий асбоб-ускуналар ўрнатиляпти, — дейди «Хуршида Усмонова ширинликлари» МЧЖ директори Зафар Маҳмудов. — Корхона ишга тушгач, 60 та доимий, 35-40 та мавсумий иш ўрни яратилади. Ишчи-хизматчиларнинг малакасини ошириш юзасидан ҳам тегишли тадбирлар амалга ошириляпти. Паст Дарғом туманининг Камолот маҳалласидаги вақтинчалик ишсиз ёшлар танлаб олиниб, маҳсулотни қайта ишлаш, замонавий технологияларни бошқариш жараёни ўргатилмоқда.

Корхона қуввати суткасига 200 тонна хом ашёни қайта ишлашга мўлжалланган. Ҳозирги вақтда соя, кунгабоқар ва бошқа мойли экинлар етиштириш билан шуғулланаётган кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланмоқда. Шунингдек, хом ашёни Россия ва Қозоғистондан ҳам келтириш юзасидан тадбирлар бошлаб юборилган.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер