«Парваришлаш нафақаси»ни олиш тартибини биласизми?
My.gov.uz порталида ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилларга (ота-онасига) нафақа тайинлаш имконияти мавжуд.
Президент Фармони билан тасдиқланган рўйхатда 34 та касаллик тури аниқ белгиланган. Қонуний вакилларга (ота-онага) 500 минг сўм миқдорида парваришлаш нафақаси тайинланади.
Бунинг учун мурожаатчи my.gov.uz даги «Нафақа тайинлаш учун ариза бериш» хизматидан фойдаланиши ва нафақа тури сифатида «Парваришлаш нафақаси» бандини танлаб, ариза юбориши лозим.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда ЖШШИР (ПИНФЛ) орқали текширилади. Мурожаатчи нафақа тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг