Паркинсон касаллигига 3 дақиқада ташхис қўйиш усули топилди

11:45 09 Октябр 2022 Дунё
1011 0

Фото: Иллюстратив фото

Паркинсон — янги асрда энг тез ривожланаётган неврологик касалликлардан бири. У секин прогрессияланади ва 50 ёшдан ошган кишиларда юзага келади. Бироқ хасталик кўпинча кеч босқичда аниқланиши боис муолажалардан ҳамиша кутилган самара бўлмайди.

Демак, бу ўринда эрта ва аниқ диагностиканинг аҳамияти катта. Буюк Британиянинг Манчестер университети олимлари шу мақсадда илмий изланишлар олиб бориб, Паркинсон касаллигига атиги уч дақиқада ташхис қўйиш усулини ишлаб чиқди.

У, аввалгидек, беморларнинг касаллик тарихини ўрганиш, узоқ муддатли тиббий текширувлар ва мияни сканерлашни талаб этмайди.

Янги усулдаги синама учун тери остидаги ёғ тўқималаридан намуна олиниб, унинг кимёвий таркибидаги ўзгаришлар таҳлил қилинади. Натижалар 3 дақиқада маълум бўлади.

Тадқиқот самарадорлигини синовдан ўтказиш учун олимлар Паркинсон билан хасталанган 79 нафар бемор ва 71 нафар соғлом кишининг таҳлил намуналарини таққослади.

Якунда тўрт мингдан ортиқ бирикмалар кўздан кечирилиб, улардан 500 таси Паркинсон хасталигига чалинганларда бошқаларга нисбатан фарқ қилиши аниқланди. Шундан сўнг биомаркерлардаги ўзгаришларга асосланган синамалар ишлаб чиқилди.

Энди тадқиқотчилар ушбу тестнинг лабораториядан ташқари шароитда ҳам самарали ишлашини исботламоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер