Паркентда замонавий «Заркент» санаторийси фойдаланишга топширилди
Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мамлакатимизда янги сиҳатгоҳлар барпо этиш ва шу орқали меҳнаткашлар ҳамда уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Таҳлилларга кўра, Федерация тизимида 23 та санаторий ва битта дам олиш уйи фаолият кўрсатмоқда.
Яқинда ана шундай масканлар сони яна биттага кўпайди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Паркент туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жаҳон стандартлари талаблари асосида барпо этилган муҳташам «Заркент» санаторийси фойдаланишга топширилди.
Унинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тадбир аввалида санаторий ҳудудида ташкил этилган боғга дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан «Инсон қадри учун» деган бош тамойил асосида эзгулик, инсонийлик каби тамойиллар мужассам топган кўплаб лойиҳалар, инсонпарвар ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Таъкидлаш зарурки, янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилган мазкур «Заркент» санаторийсининг бунёд этилишига давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида илгари сурган эзгу ташаббус ҳамда таклифи асос бўлди.
Тантанали тадбирда «Заркент» санаторийси директорига янги сиҳатгоҳнинг рамзий калити, дам олиш масканида фойдаланилиши учун «
Гўзал Паркентнинг сўлим ва мафтункор Заркент қишлоғида барпо этилган, дам олиб, даволанувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилган мазкур замонавий «Заркент» санаторийси жойлашган ҳудуди, иқлими, табиатининг шифобахш хусусиятига кўра нафас йўллари ва асаб тизими касалликларини даволашга ихтисослашган.
Умумий майдони 2,8 гектар бўлган сиҳатгоҳ
150 ўринга мўлжалланган тўрт қаватли «Заркент» санаторийсида барча қулайликлар бир жойнинг ўзида, яхлит ҳолатда ташкил этилган. Яъни ётоқхона, даволаш бўлими, ошхона, клуб, кутубхона, маъмурий бўлим, лаборатория ва бошқа хизматлар бир бинонинг ўзида жойлашгани боис дам олиб, даволанувчилар учун катта қулайликлар яратилган. Сиҳатгоҳдаги барча хоналар энг замонавий мебель ва анжомлар билан жиҳозланган.

Шунингдек, янги сиҳатгоҳ ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, боғ ва гулзорлар барпо этилди. Янги санаторийдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари, уни замонавий мебеллар ва инвентарлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Яна бир муҳим жиҳат, ушбу санаторийнинг ишга туширилиши натижасида юзга яқин янги иш ўринлари яратилиб, маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланди. Умуман олганда, мазкур санаторий Тошкент вилояти ва мамлакатимизнинг меҳнаткаш халқига муносиб туҳфа бўлди, десак, муболаға бўлмайди.
Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг