Пара таэквондочиларимиздан яна иккита ОЛТИН медаль!
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Бундан бир оз аввал ёшлар ўртасидаги IV Параосиё ўйинларида пара таэквондо баҳслари ўз ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида 44-классда 3 нафар спортчимиз иштирок этди ва уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди, яъни вакилларимиз иккита олтин ҳамда битта бронза медалини қўлга киритишди.
Жумладан, -58 кг. вазн тоифасида Қудратилло Шоназаров ҳамда -70 кг. вазн тоифасида Асилбек Ҳусанов олтин медалга эга чиққан бўлса, -63 кг. вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳозирча делегациямиз ҳисобида 6 та олтин, битта кумуш ҳамда 4 та бронза медали мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг