Пара таэквондочиларимиз Тайюань Гран-присида 6 та медаль қўлга киритишди
Жорий йилнинг 5-10 октябрь кунлари Хитойнинг Тайюань шаҳрида Жаҳон пара таэквондо Гран-присининг ярим финал турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлди:
Гулжаной Наимова - олтин
Асад Анваров - кумуш
Асад Тоштемиров - кумуш
Зиёда Исоқова - бронза
Жавоҳир Алиқулов - бронза
Зуҳриддин Тоҳиров - бронза
Қайд этиш лозимки, Тайюань Гран-присида дунёнинг 30 га яқин давлатларидан 100 нафардан ортиқ энг маҳоратли пара таэквондочилар иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг