Пара ўқ отиш: Мерганларимиз Францияга йўл олди

10:36 05 Июнь 2022 Спорт
702 0

Фото: Миллий паралимпия қўмитаси

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 4-13 июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини икки нафар ҳамюртимиз - Сервер Ибрагимов ҳамда Махмудахон Собирова ҳимоя қилади. Кеча терма жамоамиз аъзолари ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун Францияга жўнаб кетди.

Қайд этиш лозимки, ушбу Жаҳон кубоги 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан янада аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер