Панжоб университетларида Қуръон дарси мажбурий бўлди
Покистоннинг Панжоб вилояти университетларида барча талабалар учун Қуръони карим маʼноларини ўрганиш мажбурий бўлди.
Бу борадаги қарорни вилоят ҳокими Чаудри Муҳаммад Сарвар қабул қилган. Қарорга биноан университет талабалари Қуръони карим маъноларининг урдуча таржимасини ўрганиши зарур,
Қуръон дарсидан ўтолмаганларга эса олий таълим ҳақидаги диплом берилмайди. Университетлар ўз ихтиёрига кўра талабанинг Қуръон дарсидан олган билимига балл бериши ёки шунчаки «ўтди-ўтмади» деб баҳолаши мумкин.
Мусулмон бўлмаган талабалар бу дарсдан озод этилади, аммо улар этика дарсини олишлари мумкин.
Чаудрти Муҳаммад Сарварнинг сўзларига кўра, қарорни барча университетларнинг ректорлари бир овоздан маъқуллаган. Шунингдек, ҳоким бу дунёда ва ундан кейин муваффақиятга эришишнинг гарови Қуръони карим таълимотларига тўғри амал қилиш эканини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг