Пандемия сабаб Хитойда бир қатор ҳайвонларни истеъмол қилиш расман тақиқланди
Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилишга расман таъқиқ қўйилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этди.
Ит, мушук, енот ва бошқалар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилганлиги сабабли мазкур жонзотларни истеъмол қилиш билан бирга уларни мўйнаси учун сўйиш ҳам тақиқланди.
Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг