Пандемия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга тўсиқ бўла олмайди
Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

Йиғилиш иштирокчилари ўзбек халқини ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ходимларини мамлакат Конституциясининг 28 йиллик байрами билан чин қалбдан табриклади ва Конституциянинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқи устувор экани эътироф этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида пандемия шароитида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида КонфОПга аъзо ташкилотлар вакиллари амалга оширилаётган ишлар ҳамда пост-пандемия даврида бу борада қилиниши керак бўлган иш режаси юзасидан фикр алмашди.
Ж. Саримсоқов федерация коронавирус пандемияси даврида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича амалга ошираётган ишлар баробарида 2021 йил 4-6 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя бўйича “Sayyoh-2021” халқаро форумини ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида сўзлаб берди.
Унинг фикрича, туризм соҳасини ривожлантириш нафақат Ўзбекистон, ёки Марказий Осиё, қолаверса, бутун
Истеъмолчилар ташкилотларининг бу борада ҳамкорлик, хусусан, бир-бирининг истеъмолчи сайёҳларини ҳимоя қилиши пандемия даврида тўхтаб қолган туризм соҳасини тезда тиклаш учун қўшимча омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Онлайн учрашувда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг