Пахтаободда валютафурушлар ушланди

15:33 28 Май 2021 Жамият
561 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ноқонуний равишда валюта қимматликларини ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро М.К. ва бошқалар навбатдаги харидорга 5 000 АҚШ долларини 53 млн сўмга сотишга келишиб, ундан 53 млн сўмни санаб олишиб, эвазига 3 250 АҚШ долларини бериб қолган 1 750 АҚШ долларини олиб келиш учун кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер