Пахтаободда пахта очилди

10:55 20 Июль 2020 Иқтисодиёт
1227 0

Пахтаобод туманининг «Янги турмуш» массивидаги «Олтин замин жилоси» фермер хўжалиги далаларида пахталар қийғос очила бошлади.

— Аслини олганда туманимиз иқлими нисбатан салқин, — дейди хўжалик раҳбари Наврўзбек Жалилов.-Бироқ, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширганимиз сабабли пахталар биз кутгандан ҳам аввалроқ очила бошлади. 14 март куни илк чигитни ерга қадаган эдик. Шу тариқа 116 гектар майдонда деҳқончилик ишларини олиб бормоқдамиз. Шундан 46 гектарига ғўзанинг вилоятимиз иқлимига мослаштирилган «Ан-36» навини экдик. 16 гектар майдондаги чигит плёнка остида униб чиқди. Насиб бўлса, бу йилги хирмонимиз ўтган йилгидан ҳам мўл бўлади.

Бу вилоят пахта майдонларидаги биринчи хурсандчилик эмас. Сабаби, бундан беш кун аввал Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалигида ҳам илк пахта ҳосили бўй кўрсатган эди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер