“Пахтакор” Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Кеча, 15 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилди. “Пахтакор” Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
“ЎзПФЛ регламентига биноан жамоамиз Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик устидан шикоят киритиш ҳуқуқидан фойдаланганини маълум қилади. Баҳснинг 51-дақиқасида Иброҳим Ибрагимов берган зарбадан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтарди”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Суперкубок ўйинида бош ҳакам сифатида Темур Тўхтасинов фаолият олиб борди. Унга VAR тизимида Акобирхўжа Шукуриллаев ва Абдурашид Худойбердиев ёрдам беришди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг