Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

15:19 16 Март 2023 Сиёсат
815 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов раислигида Пахтачилик кенгаши ва 13 та туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда келгуси фаолиятга оид, жумладан Кенгаш ва 13 та туман ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча вазифалари, ҳудудларда 2023 йил учун кўзда тутилган уруғлик чигитини етказиб бериш ишларини якунлаш ҳолати, хусусий уруғчилик корхоналари фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий чора-тадбирлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер