Пахта ёғининг нархи 12,4 фоизга пасайди — Биржа

09:35 18 Май 2021 Иқтисодиёт
2624 0

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг пахта ёғи бозорида нархларнинг пасайиш ҳолатлари кузатилди. Хусусан, 10-12 май кунлари биржа савдолари орқали 1 462,0 тонна пахта ёғи сотилган.

Ўтган уч кун мобайнида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 825,0 минг сўмдан 14 739,3 минг сўмгача, яъни 12,4% га пасайди.

Пахта ёғининг биржадаги нархларини пасайишига мос тарзда техник пахта чигити ва пахта ёғининг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар томонидан пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.

Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 15 375,6 минг сўмдан 14 158,6 минг сўмгача, яъни 8% га пасайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер