Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

11:47 16 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1687 0

«Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4828, 15.09.2020 й). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг «Агробанк»нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер