Пайариқда Янги йил арафасида янги ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

16:16 27 Декабрь 2023 Жамият
623 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Пайариқ туманида ҳам ижобий ўзгаришлар давом этмоқда.

Байрами арафасида туманда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказда фуқаролар ҳамда ходимлар учун барча қулайликлар яратилган.

Эндиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 30 тури мазкур марказда кўрсатилади. Бунда ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Янги объектнинг очилиши муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тумандаги 40-мактабгача таълим муассасасининг 300 ўринли янги биноси ҳам болажонлар ва маҳалла аҳлига байрам совғаси сифатида фойдаланишга топширилди.

Аҳолининг бирдамлиги ҳисобига 2023 йил “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсумида навбатдаги ғолиб ташаббуслар қаторидан жой олган мазкур объектнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир сўз олганлар бугунги шодиёна кун билан барчани муборакбод этиб, келгусида ушбу маскан тарбияланувчилари ҳам Ватанига сидқидилдан хизмат қиладиган ўғил-қизлар бўлиб етишишини тилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер