«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ва «Rhenus Logistics» ўртасидаги музокаралар янги босқичга чиқди

15:45 07 Февраль 2023 Сиёсат
714 0

2022 йилнинг ноябрь ойида «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ва «Rhenus Logistics» компаниялари ўртасида ҳамкорликда логистика марказларини ривожлантириш бўйича англашув Меморандуми имзоланган эди.

Ушбу Меморандум доирасида 25-27 январь кунлари «Rhenus Logistics» компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида компания вакиллари томонидан «Ахтачи» ва «Улуғбек» логистика марказлари инфратузилмасини янгилаш, транзит юк оқимларини ошириш ва янги транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича қизиқиш ва таклифлар илгари сурилди.

«Ахтачи» логистика маркази имкониятлари кенгайиши келгусида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўлаги орқали транзит ташувларини, ҳамда мамлакатнинг экспорт, импорт салоҳиятини тўлақонли амалга оширишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер