«Ўзгидромет» ҳафта ўртасида ҳарорат кескин кўтарилишидан огоҳлантирди
Иллюстратив фото
«Ўзгидромет» 14−16 май кунлари Ўзбекистонда кутилаётган иссиқ ҳарорат ҳақида фавқулодда маълумотни эълон қилди.
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15−16 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39, +41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда эса +42, +43 даражагача кўтарилади.
14−15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16−17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда. 17 май куни айрим туманларда шамолнинг тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг