Ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштириб келган сохта оператор қўлга олинди

19:59 09 Декабрь 2023 Жамият
362 0

Фото: Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи (аёл) Н.С. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра, 15.700.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 32 ёшли О.У. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, О.У., жабрланувчи (аёл) Н.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, “СМС” хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритгандан сўнг, Н.С.нинг номига 15.700.000 сўм миқдорида онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.У.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер