«Ўзэнергоинспекция»: Газ тақсимлаш станциясидаги ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида давлат манфаатларига 14,1 млрд. сўмлик зарар етказилган

21:23 02 Апрель 2023 Жамият
493 0

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни талон-торож қилинишини олдини олиш бўйича тизимли равишда профилактик ва назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шунга қарамай, айрим истеъмолчилар томонидан ушбу ресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Мисол учун, 2023 йил март ойи Навоий вилоятида ўтказилган назорат тадбири давомида Қизилтепа тумани, «Маликобод» МФЙ ҳудудида жойлашган Когон магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли «Хўжа-Ҳасан» газ тақсимлаш станцияси саноат коллекторига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 14,1 млрд сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, ушбу саноат коллектори орқали тадбиркорлик субъектларига қарашли 3 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ва 3 та иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб берилади.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер