«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди

08:05 26 Ноябрь 2024 Жамият
271 0

Фото: «Ўзчармсаноат»

Акбар Султонов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 25 ноябрь куни «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Йиғилишда уюшмага аъзо корхоналар томонидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига Акбар Султонов бир овоздан тасдиқланган. Шунингдек, уюшма кенгашининг янги таркиби сайланган.

Бундан ташқари, йиғилишда 2024-2025 йилларга мўлжалланган чарм-пойабзал ва мўйна саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ҳам тасдиқлаб олинган.

Хусусан, 2024 йилда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард квадрат дециметр, пойабзал маҳсулотларини 205 миллион жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотларини эса 143 миллион донага етказиш чоралари белгиланган. 2025 йилга келиб, бу кўрсаткичлар янада оширилиши кўзда тутилган.

Умимий йиғлишда соҳа корхоналари олдида турган масалалар кўриб чиқилиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер