«Ўзбекконцерт» Шаҳло Аҳмедованинг шеърият талабларига жавоб бермайдиган, маънавиятимизга зид клипини рад қилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видео клиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекконсерт» ДМ матбуот хизмати «Халқ сўзи онлине»га маълум қилди.
Хонанда Шаҳло Аҳмедова ижро этган «Индама» қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, «олди-қочди» жумлалардан иборатлиги, унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга мос бўлмаган, маънавиятимизга зид хатти-ҳаракатлар, «оммавий маданият»ни тарғиб қилувчи рақслар акс этганлиги боис, ушбу клип рад этилди.
Изоҳлар
Chutkul Boltayev (chutkul@yandex.ru):
Баракалла, «Ўзбекконцерт»! Ўзи-чи, бу қизнинг биронта клипи менга ёқмайди. На шеърида маъно бор, на клипи-да! Фақат ўзини show off қилишдан нарига ўтмайди. Ундан кўра опаси - Лола минг чандон ажойиб қўшиқчи.
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг