«Ўзбекконцерт» халқ имтиҳонидан ўтган санъаткорга бир йиллик текин лицензия тақдим қилади

17:54 30 Апрель 2018 Маданият
2124 0

Ёш эстрада хонандалари халқ имтиҳонидан ўта олса, бир йиллик имтиёзли лицензия билан мукофотланади.

Бу ҳақда  «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
 

1 майдан бошлаб республикамизда жойлашган ҳар бир туманнинг марказий паркларида, истироҳат боғларида ҳафтанинг шанба ва якшанба куни байрам дастурлари бўлиб ўтади. Ўша дастурларда ёш эстрада хонандалари ўз қобиляти, истеъдоди билан ҳақиқатдан ҳам халқнинг эътирофига мушарраф бўлса, биз унга бир йиллик текин лицензия тақдим этамиз. Бундан сўнг халқ имтиҳонидан ўтган санъаткоргина бир йиллик текин, имтиёзли лицензия олади.
Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер