«Ўзбеккино» ва «Татаркино» ҳамкорлик маҳсули: «Сумбул» фильми премьераси ўтказилди
Куни кеча «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» доирасида «Ўзбеккино» МА ва «Татаркино» билан ҳамкорликда «Бухорийлар» МЧЖ томонидан суратга олинган «Сумбул» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.
Фильм драма жанрида бўлиб, унда татаристонлик Сумбул исмли қизнинг ёлғон муҳаббатга алданиши, қалб изтироблари ва кейинчалик, ўз бахтини топиши йўлидаги воқеалар тасвирланган.
Фильм сценарий муаллифлари Рашид Маликов, Иффат Камалиев, режиссёрлар Рамил Фазлиев, Рашид Маликов. Актёрлар Сабина Асанова, Элдар Ҳайдаров, Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг