Жаҳон матбуоти: “Ўзбекистоннинг яна бир дадил қадами”

05:08 26 Январь 2019 Дунё
1741 0

Архив фото

Давлатимиз раҳбарининг Германияга расмий ташрифи юзасидан дунё матбуотида ёритилган материаллар мавзу ва таҳлилийлик нуқтаи назаридан алоҳида ажралиб турди.

Жумладан, “Nau” газетасида (Швейцария) икки томонлама муносабатларда халқаро хавфсизлик масалалари муҳим ўрин тутаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Журналистлар “Германия ва Ўзбекистон кенг жамоатчиликни Афғонистондаги тинчлик жараёнига чорламоқда” дея таъкидлашган.

Мақолада келтирилишича, томонлар Афғонистонда тинчлик жараёнини тарғиб қилиш ва мамлакатни барқарорлаштиришда фаол бўлади. Ўз навбатида, Германия канцлери Ангела Меркель Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлашини айтиб ўтди. “Ўзбекистон билан биргаликда Афғонистонда фуқаролик тузилмаларини янада мустаҳкамлашга ёрдам берадиган лойиҳаларни тақдим этамиз”, деди канцлер.

Ташқи сиёсий фаолиятни ёритишга ихтисослаштирилган “The Diplomat” журналида (АҚШ) “Ишончли шериклик: Германия — Ўзбекистон муносабатлари диққат марказида” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди. Нашр бош муҳаррири Кэтрин Путцнинг ёзишича, Президент Шавкат Мирзиёев Германия билан муносабатларни янги ва юқори даражага кўтаришга интилмоқда. Қолаверса, икки томонлама савдо ҳажмини 700 миллиондан 1 миллиард еврога етказишни мақсад қилган. Нашрда канцлер Ангела Меркелнинг “Германия Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлишни истайди”, деган сўзлари келтирилиб, бунинг учун икки томонда ҳам катта салоҳият борлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалга оширган расмий ташрифи Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги яна бир дадил қадами, дея таърифланади нашрда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер