Ўзбекистоннинг шоколад ва какао маҳсулотлари экспорти ошган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 12 та хорижий давлатга қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 956 тонна шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган.
Шоколад ва какао маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 496 тоннага ошган.
Ўзбекистон январда энг кўп шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 313 тонна
— Тожикистон – 186 тонна
— Россия – 147 тонна
— Монголия – 120 тонна
— Озарбайжон – 72 тонна
— Қирғиз Р. – 54 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг