Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб миллиард долларга камайди
Фото: Архив сурат
Август ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 976,2 миллион долларга камайиб, 34,6 миллиард долларга тушди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтирилган.
Олтиннинг жисмоний ҳажми 12 миллион трой унцияни ташкил этди, қиймати 21,2 миллиард доллардан 21 миллиард 78 миллион долларга тушди.
Валюта захиралари 13,3 миллиард доллардан 12,4 миллиард долларга қисқарди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида захираларда бироз ўсиш кузатилганди. Ундан олдин катта таназзул юз берган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг